Линклар

Президент Башар Асад режими ва мухолифат ўртасидаги зиддият бошланган 2011 йилнинг март ойидан то шу кунгача Сурияда камида 45 минг одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи маълум қилди.

Гуруҳ раҳбари Рами Абдулраҳмоннинг айтишича, биргина ўтган ҳафтада Сурияда мингга яқин одам қурбон бўлган. Уларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакилларидир.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, улар тўплаган маълумотлар тиббий манбалар ва гувоҳлар кўрсатмаларига асосланган. “Сурияда ҳалок бўлган одамларнинг сони аслида юз минг атрофида бўлиши ҳам мумкин”, дейилади ҳуқуқ фаоллари баёнотида.
XS
SM
MD
LG