Линклар

Пайшанба куни Россияга Жанубий Суданда уриб туширилган рус вертолёти экипажи аъзоларининг жасадлари олиб келинади.

21 декабр куни Жанубий Суданнинг Ликуанголе аҳоли пунктида “Нижневартовскавиа” ширкатига тегишли Ми-8 вертолёти уриб туширилган эди. Натижада БМТнинг Жанубий Судандаги миссиясида шартнома асосида ишлаётган вертолёт экипажи аъзоларидан тўрт одам ҳалок бўлган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Судан расмийлари вертолёт ҳукумат кучлари томонидан уриб туширилганини тан олганини билдирди. Россия Жанубий Судан ҳукуматини мазкур воқеа юзасидан тергов ўтказишга чақирди. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун эса Жанубий Судан ҳарбийлари ҳаракатини қоралади.
XS
SM
MD
LG