Линклар

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 90 маҳбусни авф этди. Уларнинг икки нафари виждон тутқунидир. Бу ҳақда Боку расмийлари макълум қилди.

Президент Фармонига биноан 79 одам ўзларига белгиланган қамоқ муддатини ўташдан озод этилди. Тўрт одамга аҳлоқ тузатиш ишлари муддати қисқартирилди, тўрт одам жарима тўламайдиган бўлди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, авф этилганлар орасида халқаро ташкилотлар томонидан “виждон тутқунлари” сифатида тан олинган икки нафар ҳуқуқ фаоли ҳам бор.

Европа Кенгаши парламент ассамблеяси томонидан озод этилиши сўралган бир журналист ва бир нечта мухолифат арбоби ҳам қамоқдан озод этилди. Европа парламентчилари мазкур шахслар сиёсий сабабларга кўра қамалганини айтиб келар эди.
XS
SM
MD
LG