Линклар

logo-print
Чимкент яқинида АН-72 самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан 27 декабр Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилинди.

Чимкент шаҳри яқинида 25 декбар куни кечқурун ҳарбий-транспорт самолётининг қулаб тушиши оқибатида Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати раҳбарлари, жумладан, беш полковник, тўққиз подполковник, жами 20 зобит ва самолёт экипажининг 7 аъзоси ҳалок бўлган эди.

Мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, президент тегишли давлат органларига самолёт ҳалокати сабабларини аниқлаш ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма берди.
XS
SM
MD
LG