Линклар

Москвада Сурия ва Россия расмийлари учрашди


Сурия ҳукумат делегацияси Москвада Россия расмийлари билан учрашиб, Суриядаги бўҳрондан чиқиш йўлларини муҳокама қилди.

Россия расмийлариинг пайшанба куни маълум қилишича, Сурия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал Макдад етакчилигидаги делегация Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган.

Москва ва Дамашқ расмийлари ўртасидаги учрашув шанба куни Москвада ўтказилиши кутилаётган Сурия бўҳрони бўйича халқаро вакил Лахдар Браҳимий иштирокидаги музокаралар арафасида ўтказилди.

Браҳимий шу ҳафта бошида Дамашқда президент Башар ал-Ассад ва бошқа расмийлар билан учрашди.

Сурия режимининг кўп йиллик иттифоқчиси бўлган Россия президент Ассадни ҳимоя қилмаётгани, лекин сурияликларнинг ўзлари бўҳрондан чиқиш йўлларини қидиришлари лозимлигини айтиб келади.

Москва исёнчиларни қўллаб-қувватлаётган ғарб ва араб давлатларини танқид қилиб келади.
XS
SM
MD
LG