Линклар

Катта Жорж Буш интенсив терапия бўлимига ётқизилди


АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш.

АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш.

АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш Техаснинг Ҳюстон шаҳридаги касалхона интенсив терапия бўлимига ётқизилди. Собиқ президент матбуот котиби Жим МакГратнинг маълум қилишича, 88 ёшли Жорж Буш “соғлиғи ёмонлашиб, юқори иситмаси узоқ вақт сақланиб қолглани” боис интенсив терапия бўлимига ўтказилган.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Буш ўз хушида, тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилмоқда ва оила аъзолари унинг ёнида қолмоқда.

23 ноябр куни бронхит аломатлари билан касалхонага ётқизилган Буш соғлиғи яхшиланмагани боис Рождество байрамини шифохонада ўтказишга мажбур бўлди.

Собиқ президент кичик Жорж Бушнинг отаси 1989-1993 йилларда АҚШнинг 41-президенти бўлган. Президент Роналд Рейган даврида вице-президент бўлган катта Жорж Буш 1992 йлдаги президент сайловида Билл Клинтонга ютқазган.
XS
SM
MD
LG