Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:50

Солиқчиларнинг қарздорлар мол-мулкини мусодара этиш ҳуқуқлари чекланди


Ўзбекистонда солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартибига ўзгартиш киритилди.

“Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги давлат бюджети асосий параметрлари ва макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳақида”ги 26 декабр куни қабул қилинган президент қарорига мувофиқ эндиликда солиқ идоралари ходимларининг муддатида тўланмаган солиқ тўловларни қарздор жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкидан ундириб олиш ҳуқуқлари чекланади.

2012 йилнинг 1 январидан эътиборан солиқ идоралари ходимлари қарзи 1 591 800 сўмдан кўп бўлган юридик шахслар ҳамда 397 950 сўм ва ундан кўпроқ қарзи бор жисмоний шахсларнингина муддатида тўланмаган солиқ тўловларини уларнинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиши мумкин бўлади.

Ўзбекистон солиқ қонунчилигига кўра, солиқ идоралари ходимлари қарздорлардан тўловларни уларнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш ҳуқуқига эгадир.
XS
SM
MD
LG