Линклар

Браҳими Сурияда ўтиш даври ҳукумати тузилиши керак демоқда


Сурия бўҳрони бўйича БМТ ва Араб лигаси вакил Лахдар Браҳимий

Сурия бўҳрони бўйича БМТ ва Араб лигаси вакил Лахдар Браҳимий

Сурия бўҳрони бўйича халқаро вакил Лахдар Браҳимий Сурияда “тўла ваколатга эга” ўтиш даври ҳукуматини тузишга чақирди. Браҳимий ўтиш даври ҳукумати сайлов ўтказилгунга қадар Сурияни бошқариб туриши керак, деган ғояни илгари сурмоқда.

Сурияга беш кунлик сафари якунида пайшанба куни Дамашқда қилган чиқишида Браҳимий “ҳаққони ўзгаришларгина” оддий сурияликлар талабларини қондиради, дея баён қилди.

Браҳимий Сурияга ташрифи давомида президент Башар ал-Ассад билан учрашди.

Пайшанба куни Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Александр Лукашевич Ассадни ҳокимиятдан ағдариш чақирувлари олти ой аввал Женевада эришилган халқаро келишувларга зиддир, дея баён қилди. Бу баёнот Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Сурия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал Мақдад билан сўзлашувидан кейин янгради.

Барҳимийнинг шанба куни Москвада Лавров билан учрашиши кутилмоқда. Яқин орада БМТ ва Араб лигаси вакилининг АҚШ ва Россия расмийлари билан ҳам учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG