Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:15

Меҳнат муҳожирати ўзбекистонликларни бойитгани йўқ


27 декабр куни кейинги икки йил давомида меҳнат муҳожирлари орасида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилган Gallup маркази муҳожиратдаги оғир меҳнат постсовет ҳудуди¸ хусусан¸ ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳар ўнтадан тўрттаси иқтисодий ҳаëтига рўшнолик келтирмаганини билдирди.

Gallup маркази хулосаларини эълон қилган сўров постсовет ҳудудидаги 2010-2012 йиллар оралиғида муҳожиратдаги меҳнатдан қисқа таътилга чиқиб¸ уйларига қайтган мигрант ишчилар ўртасида ўтказилди.

Кейинги 10 йил давомида муҳожирликда ишлаган респондентлардан 61 фоизи муҳожиратда топилган пул ўзи ва оиласи иқтисодий аҳволини яхшилаганини билдирган бўлса¸ 33 фоизи муҳожиратга чиқишдан аҳволида ўзгариш бўлмаганини¸ 4 фоизи эса¸ ўзи ва оиласининг иқтисодий вазияти муҳожиратга чиққач¸ янада ëмонлашганини билдирган.

Сўралганларнинг ярмидан камроғи (48 фоизи) муҳожиратга чиқиб ишлаш ортидан ўз профессионал малакаси ошганини¸ 31 фоизи эса¸ хорижда ишлаб¸ орттирилган тажриба¸ ўз ватанига қайтгач¸ яхшироқ тўланадиган иш топишга ëрдам берганини билдирган.

Сўралганлардан фақат ҳар учтадан биттасигина¸ муҳожиратда ҳам ўзи ўқиган касб бўйича ишлаëтганини билдирган.

Ўзбекистонлик 45 яшар Акмалжон¸ Россияда ишлаш учун 90-йиллар бошида чиқиб кетганича¸ ватанга қайтмаган. Қарийб 20 йиллик муҳожират орқасидан мен ўзим ва оиламни бугун иқтисодий жиҳатдан ўрта қатламга олиб чиқишга муваффақ бўлдим¸ дейди Озодлик билан суҳбатда бу муҳожир:

- 19 йилдан бери Россия қурилишларида ишлаб мен бой бўлиб кетдим¸ десам ëлғон бўладику¸ лекин ўзимга тўқман¸ дейишим мумкин. Шахсий уйим¸ машинам¸ жамғариб қўйган маблағим бор¸ Худога шукур. Ўзбекистонда қолиб ишласам¸ бунчалик бўла олмас эдим¸ буниси аниқ. Муҳожиратдаги иш орқасидан¸ яшашим ўртача¸ дейди Россия қурилишларидан бирида прораблик қилаëтган Акмалжон.

Озодлик суҳбатлашган Россиядаги яна бир ўзбекистонлик муҳожир¸ асл касбига кўра муҳандис. Аммо муҳандислик қилиб топган ойлигим¸ оиламни танг ҳолга солиб қўйгач¸ мен ҳам Россияга иш излаб келишга мажбур бўлдим¸ дейди бу суҳбатдош:

- Менинг келганимга кўп бўлмади¸ энди бир йилдан ошди. Бу ерда касбим бўйича ишлаëтганим йўқ. Бу бир йил давомида менинг оиламга катта даромад келди¸ деб айтолмайман¸ лекин Россияда ишлаб топаëтган пул оиламнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга кўмак қилди¸ деб айтса бўлади. Мен¸ албатта¸ Россия фуқароларига нисбатан камроқ иш ҳақи олишим мумкин¸ лекин бу жуда кам дегани эмас. Ўзимиздаги иш ҳақларига нисбатан бу мени қониқтиради. Бу ерда бир йилда топганимни ўзимида 5-6 йилда ҳам топа олмасдим¸ дейди муҳандислик касбини қўйиб Россия қурилишларида ишлаëтган бу суҳбатдош.

Кейинги йилларда постсовет ҳудудлари¸ хусусан Ўзбекистонда ҳам хотин-қизларнинг меҳнат муҳожиратига оммавий тарзда кетиш жараëни бошланган ва Gallup сўровида қатнашган аëлларга кўра¸ муҳожиратда ишлаш улар иқтисодий ҳаëтига эркакларникидан кўра камроқ даромад келтирган.

Сўровдан аëн бўлишича¸ меҳнат муҳожирининг ишлаб топган пулини нималарга сарфлаëтгани¸ улар ва оиласи иқтисодий турмушида жиддий яхшиланиш бўлмаëтганини изоҳловчи асосий омилдир.

Сўралганларнинг 63 фоизи¸ муҳожиратда ишлаб¸ оиласига юбораëтган маблағнинг деярли ҳаммаси озиқ-овқат ва кийим-кечак каби энг зарурий нарсаларга сарфланаëтганини айтган. Респондентлар орасида топган пулимни болаларимни ўқитишга сарфлаяпман¸ дегани атиги 2 фоизни¸ ватанимда янги бизнес очишга сарфладим¸ дегани 3 фоизни¸ ишлатмай¸ жамлаб қўйдим дегани ҳам¸ 3 фоизни ташкил қилган.

Постсовет давлатлари¸ хусусан¸ Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий вазиятни барқарорликда ушлаш миллионлаб иш кучининг муҳожиратда ишлаб¸ ватанда қолган оиласига пул юборишига қарам бўлиб қолган. Бундай шароитда¸ бу давлат ҳукуматлари муҳожиратга чиқишга мажбур қолаëтган бу иш кучининг керагича малака орттириб¸ бораëтган юрти тилини ўрганишига ëрдам берса¸ уларнинг ўз ватани иқтисодига қўшаëтган ҳиссаси янада ортган бўларди¸ дейилади сўров якунида.

Ўз фуқароларининг хорижга чиқиб¸ юқори малака ва билим талаб қиладиган ишларда ишлаб¸ ҳам яхшироқ даромад¸ ҳам яхшироқ тажриба орттиришига ëрдам берган ҳукуматлар¸ бу муҳожирлар ватанига қайтгач¸ юқори тажрибали кадрларга эга бўлади.

Қолаверса¸ ҳукуматлар ўз фуқароларининг муҳожиратда ишлаб топган даромадларини ўз ватани иқтисоди ва келажаги учун сармоя сифатида ëтқизишларига ҳам имкон ва эркинликлар бериши лозим¸ дейилади Gallup макази эълон қилган сўровнинг хулоса қисмида.
XS
SM
MD
LG