Линклар

Чин мусулмонлар Янги йилни байрам қилмайди. Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси мана шундай баёнот тарқатди.

Муфтиятнинг даъват бўлими мудири Равшан ҳожи Эратов мазкур баёнотни шарҳлар экан “Исломда бундай байрам йўқ. Ҳар йили мусулмонлар бизга мурожаат қилиб, бу байрамни нишонлаш мумкинми, деб сўрашади. Биз чин мусулмонлар буни нишонламаслигини айтамиз», – деб таъкидлади.

Шунингдек, Равшан ҳожи Янги йил байрамида одамларнинг кўп сарф-харажат қилишлари ва спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ ичишларига эътибор қаратди.
XS
SM
MD
LG