Линклар

Покистон шимоли - ғарбида жангарилар назорат – ўтказиш бекатига ҳужум қилиб, йигирмадан ортиқ полициячини асирга олди.

Ҳукумат расмийларига кўра, ҳужум оқибатида икки полициячи ҳалок бўлган. Полициячиларга грантомётлар ва автоматлар билан қуролланган бир неча ўн жангари ҳужум қилган.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятини ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Ҳужум Покистон шимоли - ғарбида ўрнашиб олган Толибон гуруҳи томонидан амалга оширилгани таҳмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG