Линклар

Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингх пайшанба куни қилган чиқишида мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонликларни тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди.

Бош вазир Дели шаҳрида 16 декбар куни авутобусда 23 ёшли ҳинд қизининг бир неча одам томонидан зўрлангани муносабати билан мамлакат аҳолисига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Мазкур воқеа ҳинд жамиятида жуда катта норозиликларга сабаб бўлди. Пайшанба куни мамлакат пойтахтида ҳукуматдан аёлларга қилинаётган кундалик ҳужумларни тўхтатиш талаби билан минглаб одам иштирок этган намойиш ўтказилди.
XS
SM
MD
LG