Линклар

logo-print

Россия собиқ Мудофаа вазири сўроққа чақирилди


Россия президенти В. Путин собиқ Мудофаа вазири А. Сердюков билан.

Россия президенти В. Путин собиқ Мудофаа вазири А. Сердюков билан.

Бугун Россиянинг собиқ Мудофаа вазири Анатолий Сердюков коррупцион жиноят бўйича гувоҳ сифатида Тергов қўмитасига сўроққа чақирилди.

Бу ҳақда хабар қилган Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркинга кўра, Сердюков адвокатсиз кўрсатма беришдан бош тортган.

Жорий йилнинг ноябр ойида Анатолий Сердюков коррупцион жанжал боис Мудофаа вазири лавозимидан истеъфога чиқарилган эди.

Октябр ойи охирида Россия Тергов қўмитаси “Оборонсервис” ширкатига қарашли мулклар ва ер участкаларини сотишда товламачиликка йўл қўйилгани бўйича бешта жиноий иш очган.

2007 йилда Россия Мудофаа вазири этиб тайинланган Сердюков 2011 йилга қадар “Оборонсервис” ширкатини назорат қилган.

Мазкур ширкат мулозимлари 100 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағни ўзлаштирганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG