Линклар

Бугун Россия Президенти Владимир Путин АҚШ фуқароларининг россиялик етимларни асраб олишини тақиқловчи қонунни имзолади.

Ўтган ҳафта Давлат думаси томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси чоршанба куни Федерация кенгаши тарафидан ҳам бир овоздан маъқулланди.

Россия парламенти мазкур қонунни АҚШнинг 2009 йилда қамоқда қийноқлардан вафот этган Сергей Магнитский ўлимига алоқадор ва инсон ҳуқуқлари бузилиши учун масъул бўлган Россия расмийларининг АҚШга киришини ман қилувчи қонунига жавобан қабул қилди.

Америкаликларга етимларни асраб олишни тақиқловчи қонун АҚШ-Россия муносабатларини таранглаштирди ва инсон ҳуқуқлари фаоллари томонидан россиялик етимларни қурбонликка келтириш, дея талқин қилиниб, қораланди.

Янги қонунга кўра, америкаликларга россиялик болаларни асраб олишни тақиқлашдан ташқари Россия ҳудудида АҚШнинг нотижорат ташкилотларининг ҳам ишлашини тақиқлашни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG