Линклар

Эртадан ëмонлиқ кутавер¸яҳшилик келса бахтинг деган туркман мақоли ҳам бор. Бугунги Қурултой эшиттиришида 2013 йил деган мавҳум эртада Ўзбекистон сиëсати ва жамияти контурлари қандай бўлишини чамалаб кўрдик.

2012 йилни орқада қолдириб 2013 йилга қадам қўймоқдамиз. Янги йилда сиëсат соҳасида¸жамият ва иқтисодиëтда қандай ўзгаришлар кутаяпмиз?

Эрта баҳорда деҳқон ерга уруғ қадаганида бу уруғнинг бир - икки ҳафтада унишини ва кузга бориб ҳосил кўтаришини чама қилади. Булутсиз уфқларга боқиб ëмғир кутади.

Деҳқоннинг чамалаши фолбинлик эмас¸ балки ҳаëт тажрибасига асосланган.

Шу маънода Ўзбекистондаги Каримов даври воқелигини яхши билганлар сиëсат ва иқтисод оқимининг қайси ўзанларда ва қайси тарафга қараб кетишини чамалай олишади.

Иқтисодчилар тилида бизнес режа деган тушунча бор. Бизнес режа кейинги йил қилиниши керак ишларнинг илмий таҳминидир.

Бизнес режа бу қоронғу эрта зимистонлигини мушоҳада фонари билан ëритиш деб ҳам айтилади.

Бизнес режа тузаëтганлар ўз прогнозларини эҳтимолий эртада юз бериши мумкин бўлган барча омилларни ҳисобга олган ҳолда яратишади.

"Эртадан ëмонлик кутавер¸ яхшилик келса бахтинг", деган туркман мақоли ҳам бор.

Бугунги Қурултой эшиттиришида 2013 йил деган мавҳум эртада Ўзбекистон сиëсати ва жамияти контурлари қандай бўлишини чамалаб кўрдик.

Эшиттиришда таниқли журналист Шароф Убайдуллаев¸ сиëсатшунос Камрон Алиев Тошкентдан туриб иштирок қилди.

Шунингдек, дастурда Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов ўз фикрларини билдирди.

Хозир Швейцарияда истиқомат қилаëтган собиқ ўзбек дипломати ва журналист Алишер Таксанов ҳам эшиттиришда қатнашди.

Эшиттириш мобайнида таҳлилчи Камолиддин Раббимов ўз хулосалари билан ўртоқлашди.

Ярим соатдан сал ошиқ дастур иштирокчилари 2013 йил юзасидан прогнозлар айтишди.

Қурултой эшиттиришида айтилган гаплар кейинги йил учун таҳминлар холос.

Баъзан тажрибали деҳқон ҳам адашади¸ баъзан уруғ унмайди ёки униб чиққани билан табиий офатлар боис нобуд бўлади.

Баъзан йиғилган хосилни ўғри уради. Баъзан уйдаги гап кўчага тўғри келмайди.

Яъни ҳар қандай башорат воқеаларнинг бошқача тус олишини истисно қилмайди.

Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG