Линклар

logo-print
АҚШ ҳукумати Россия тарафидан АҚШ фуқароларининг россиялик етимларни асраб олишни тақиқловчи қонун қабул қилинганидан “чуқур таассуфда” эканини билдирди.

Давлат департаменти матбуот котиби Патрик Вентрел ушбу қонунни “сиёсий сабабларга эга” эканини айтди.

Россия парламенти мазкур қонунни АҚШнинг 2009 йилда қамоқда қийноқлардан вафот этган Сергей Магнитский ўлимига алоқадор ва инсон ҳуқуқлари бузилиши учун масъул бўлган Россия расмийларининг АҚШга киришини ман қилувчи қонунига жавобан қабул қилди.

Янги қонун америкаликларга россиялик болаларни асраб олишни тақиялашдан ташқари Россия ҳудудида АҚШнинг нотижорат ташкилотларининг ҳам ишлашини тақиқлашни кўзда тутади.

Халқаро етимларни асраш ташкилотлари Россиядаги янги қонунни кескин танқид этишмоқда.

Айни дамда россиялик етимларни асраб олиш жараёнида бўлган америкалик оилалар қонун кучга кириши билан ниятларидан воз кечишга мажбур бўлишади.

Қонун 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.
XS
SM
MD
LG