Линклар

Ҳиндистоннинг Ню Деҳли шаҳрида олти шахс тарафидан зўрланган 23 ёшли қиз олган жароҳатларидан вафот этди.

16 декабр куни автобусда зўрланган қиз даволаниш учун Сингапурдаги касалхонага кўчирилган эди. Лекин у ердаги шифокорлар қизнинг ахволи ёмонлашаётганини айтишган.

Тиббиёт институти талабаси бўлган 23 ёшли қизнинг зўрланиши Ҳиндистоннинг қатор шаҳарларида норозиликларни келиб чиқарди.

Бир неча кун давом этган норозилик намойишларда аёлларни ҳимоя қилиш ва зўрлашда айбланган олти шахсни ўлим жазосига ҳукм қилиш талаблари янгради.
XS
SM
MD
LG