Линклар

Сурияда исёнчилар мамлакат шимолий-ғарбида жойлашган Идлиб вилоятидаги ҳукуматга қарашли мухим ҳарбий базага ҳужум қилишди.

Жума куни уюштирилган ҳужум Дамашқдан Алеппо шаҳрига юборилаётган ҳукумат армияси учун қўшимча кучлар йўлини тўсишга қаратилгани айтилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳукумат кучлари ҳарбий базани ҳимоя қилиш учун ҳарбий самолётлардан фойдаланмоқда.

Халқаро ҳамжамият эса Суриядаги вазият юзасидан музокаралар олиб боришда давом этаяпти.

Куни кеча Миср Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Амр Москва шаҳрида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди.

Учрашувдан сўнг Лавров икки томон ҳам Суриядаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириш учун мамлакатда ўқ отишни тўхтатиш фикрини қўллашини айтди.
XS
SM
MD
LG