Линклар

Хитой ҳукумати мамлакатда интернетдан фойдаланишнинг янги тартибларини жорий этди.

28 декабр куни тасдиқланган янги тартибларга мувофиқ, бундан буён интернет фойдаланувчиси провайдерга шахсий маълумотини очиқлаши керак.

Бундан ташқари, мамлакатнинг тегишли хизматларига интернетдаги ноқонуний деб топилган саҳифалар ва алоҳида ёзувларни ўчириш ҳуқуқи берилди.

Провайдерлар эса бундай саҳифалар ва ёзувлар тўғрисидаги маълумотни интернетни назорат этувчи органларга тақдим этишлари шарт.

Кузатувчилар бундай тартиблар Хитойда аввал ҳам бўлганини, бироқ энди улар қонуний асосга эга эканини айтишмоқда.

Хитой интернетни қаттиқ назорат остига олган мамлакатлардан биридир. Хитойда ғарб давлатларида машҳур бўлган Facebook, Twitter ва YouTube каби хизматлар блок қилинган.
XS
SM
MD
LG