Линклар

logo-print
Ню Йорк шаҳри касалхонаси шифокорлари АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни тез кунларда тўлиқ оёққа туришига умид билдиришмоқда.

Клинтон якшанба куни қон томирида пайдо бўлган тромб (томирда ивиб қолган қон) туфайли касалхонага ётқизилган эди.

Шифокорлар томирдаги тромб давлат котиби декабр ойи ўртасида ошқозон вируси туфайли ҳушини йўқотиб йиқилгани оқибатида пайдо бўлганини айтишмоқда.

Шифокорларнинг душанба кунги баёнотига кўра, 65 ёшли Ҳиллари Клинтон айни дамда кўтаринки рухда ва унинг соғлиги борган сари яхшиланмоқда.

Бош котиб қон томиридаги тромб йўқотилиши биланоқ касалхонадан чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG