Линклар

АҚШ Сенати мамлакатни иқтисодий жарликдан қутқарувчи ҳужжатни маъқуллади


АҚШ Сенати солиқлар ошиши ва давлат ҳаражатлари қисқариши таъсирининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Янги йилнинг илк соатларида Сенатда овозга қўйилган қонун лойиҳаси 89-9 овоз билан қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат чоршанба кунигача Намояндалар палатасида овозга қўйилиши кутилмоқда.

Қонун лойиҳаси Оқ Уй ва Конгрессдаги Республикачилар партияси вакиллари 450 минг доллардан кам даромадга эга оилаларга солиқни камайтириш ҳақида собиқ президент Жорж Буш даврида жорий қилинган қонун муддати узайтирилиши ҳамда мудофаа ва бошқа соҳаларга таллуқли дастурлар ҳаражатини 24 миллиард долларга қисқартиришни икки ойга кечиктириш ҳақида келишувга эришилганидан сўнг қабул қилинди.

АҚШ Президенти Барак Обама Намояндалар палатаси аъзоларини қонун лойиҳасини қабул қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG