Линклар

logo-print
Покистоннинг Ҳайбар Пахтунхва вилоятидаги Сваби туманида пистирмадан уюштирилган ҳужумда покистонлик олти аёл ва бир эркак шифокор ўлди.

Туман полицияси бошлиғи Рашид Хоннинг Озодликка айтишича, қурбонларнинг ҳаммаси Шер Афзал Банда қишлоғида “Ujala” номли ҳайрия ширкати учун ишлаган.

Ҳужум пайтида уларнинг ҳайдовчиси оғир яраланган.

Пойтахт Исломободдан 75 километр шимоли-ғарбда жойлашган Сваби туманидаги ҳужум сабаби номаълум бўлиб қолмоқда.

Ўтган ой қуролли шахслар мамлакат бўйлаб олиб борилаётган полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясида қатнашаётган тўққиз нафар тиббиёт ходимини отиб ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG