Линклар

logo-print

31 декабр куни Ўзбекистонда рус телеканаллари узиб қўйилди


Ўзбекистонлик телетомошабинларнинг кўпчилиги Россия телеканалларини афзал кўради.

Ўзбекистонлик телетомошабинларнинг кўпчилиги Россия телеканалларини афзал кўради.

31 декабр куни “Маънавият ва маърифат” ҳамда “Дунё бўйлаб” номли янги телеканалларнинг ишга тушиши билан Ўзбекистондаги УзДижитал ТВ тюнерлардан фойдаланадиган маҳаллий аҳолининг телевизорларида Россиянинг НТВ ва Россия-1 телеканаллари эфирдан узиб қўйилди.

Ўзбекистонда янги телеканалларнинг очилиши натижасида ўзбекистонлик телетомошабинлар орасида оммабоп иккита каналнинг йўқолиши Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Боиси ўзбек телерадиоканалларига қараганда сезиларли даражада очиқ ва холис ахборот берадиган НТВ ва Россия-1 телеканаллари ўзбекистонликларни холис ахборотга бўлган чанқоғини қондириб келаётган эди.

Кузатувчиларнинг фикрига кўра, 2012 йилнинг декабр ойи бошида “ORIAT” директори Алишер Холдоров ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилоят бўлими рахбари Ботир Султоновнинг ҳибсга олиниши тўғрисидаги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда Россия каналларининг ўчириб қўйилиши Ўзбекистонда ахборот тарқатиш ва олиш тизими устидан назорат ўрнатиш ва уни янада чеклаш учун навбатдаги чора сифатида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июл куни “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси рақамли телеканаллар сонини ошириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатли бойитиш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги қарори асосида “Маънавият ва маърифат” ҳамда “Дунё бўйлаб” телеканалларининг ишга туширилиши тўғрисида қарор чиқарилган эди.
XS
SM
MD
LG