Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи турига йўлланма олди.

Турнирнинг дастлабки турида Истомин кортда словакиялик теннисчи Мартин Клижан билан учрашди ва уни икки сетда 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи турда ўзбекистонлик теннисчи чехиялик Радек Штепанек ва австралиялик Ллейтон Ҳюит жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

Жуфтликлар беллашувида эса Денис Истоминга омад кулиб боқмади. У ва унинг жуфтликдаги шериги россиялик Михаил Елгин биринчи турда болгариялик ва япониялик теннисчилар жуфтлигига мағлуб бўлишди.

Брисбенда ўтаётган халқаро турнирнинг мукофот фонди 436 минг АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG