Линклар

logo-print

Ўзбекистонда суюлтирилган газни автотранспортда олиб ўтиш тақиқланди


Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб суюлтирилган газни мамлакат ҳудуди орқали автомобил транспортида олиб ўтиш тақиқланди.

2012 йил 26 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали суюлтирилган газни автомобил транспортида транзит олиб ўтишни тақиқлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Мазкур чора давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоатчилик тартиби, аҳоли турмуши ва саломатлигини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилинадиган суюлтирилган газнинг катта қисми Тожикистонга доирдир.
XS
SM
MD
LG