Линклар

2012 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг интернетдаги миллий домен ҳудудида 15811 та домен номи рўйхатга олинди. Бу 2011 йилга нисбатан 2373 тага кўп, яъни бир йиллик ўсиш 17,7 фоизга тенг бўлган.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг UZ домен ҳудуди маъмурияти статистикасига таяниб хабар беришича, ўтган йили жами 5965 та янги домен рўйхатга олинди ва қарийб 3600 таси ўчирилди.

Домен номларининг 8500 таси ёхуд 54 фоизи юридик шахслар, 7200 дан ортиғи ёки 46 фоизи жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган. Домен номларининг 13,3 мингтаси (84,3%) Ўзбекистон резидентларига тегишли.

1995 йил 29 апрелидан эътиборан UZINFOCOM компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази UZ миллий доменининг маъмурияти саналади.
XS
SM
MD
LG