Линклар

Қирғизистон Қамбарота-1 ГЭСининг Ўзбекистон табиатига таъсирини ўрганиб чиқади


Қирғизистонда 1-Қамбарота ГЭСи лойиҳасининг техникавий-иқтисодий асослантиришини ишлаб чиқиш юзасидан очиқ танлов эълон қилинди.

“Регнум” ахборот агентлигининг хабар беришича, танловда буюртмачи сифатида “Қамбарота-1 гидроэлектрстанцияси» ширкати, танлов ташкилотчиси сифатида эса Россиянинг «ИНТЕР РАО – Ҳаридларни бошқариш маркази» қатнашмоқда.

Тендернинг асосий талабларидан бири ГЭС лойиҳасининг Ўзбекистон ва Қозоғистон табиатига трансчегаравий таъсирини баҳолаш, шунингдек, ушбу таъсир кўламини камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
XS
SM
MD
LG