Линклар

Бироқ Озодликнинг "Эркин микрофон"ига ўз дардларини айтган ўзбекистонликлар электр қуввати мунтазам берилиб туришига ишонмайдилар.


Эркин микрофонга мурожаат қилган 37 яшар гурланлик Зокир Менглибоевнинг шикоятида ўзбекистонликларнинг кўпчилиги учун янги гап йўқ.

Унинг шикояти қиш мавсуми учун характерли шикоят: газ йўқ, электр қуввати йўқ.
Зокиржон билан мулоқотимиз пайтида бирдан чироқ ёнди ҳам. Лекин уч фарзанднинг отаси чироқнинг яна ўчмаслигига ишонмайди.

Зокиржон билан суҳбат давомида ўзбекистонлик ҳаётининг бошқа бир-икки жиҳати ҳам аён бўлди. Масалан, фермернинг шоликорга ерни қандай шартлар билан бериши, Гурлан туманидан қанча қозоқ кўчиб кетгани...

- Исмим Зокир Менглибоев. Хоразмнинг Гурлан туманиданман. Электр масаласида гапирмоқчиман. Газ йўқ, электр йўқ. декабр ойида умуман бўлмади...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG