Линклар

“Ўзбекэнерго” ширкати 2013 йилда умумий қиймати 3 миллиард 832 миллион долларга тенг бўлган 26 инвестиция лойиҳасини амалга оширади.

Ширкат матбуот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, умумий қиймати 215 миллион доллар бўлган 18 та объектни фойдаланишга топшириш, Тошкент иссиқлик электр марказларига газ қувурларини ўрнатиш ишлари ана шулар жумласидан. Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарёда энергия таъминоти объектларини қуриб битказиш, Сирдарё иссиқлик электростанциясини модернизация қилиш ҳам лойиҳага киритилган.

Ширкат Жанубий Корея билан ҳамкорликда Ангренда светодиод лампалар ишлаб чиқарувчи корхонани ташкил қилади, Хитой билан ҳамкорликда “Навоий” эркин индустриал иқтисодий зонасида электрон ҳисоблаш қурилмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
XS
SM
MD
LG