Линклар

Денис Истомин Брисбен турнирида бош совринга даъвогарлик қилмоқда


Ўзбекистонлик спортчи Денис Истомин Австралияда ўтаётган теннис бўйича “Brisbane International – 2013” мусобақасида бош совринга даъвогарлик қилмоқда.

Дунёнинг энг кучли ракетка усталари иштирокидаги нуфузли турнирнинг дастлабки босқичида ўзбек теннисчиси словакиялик Мартин Клижанни 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дениснинг австралиялик машҳур теннисчи Ллейтон Ҳюиттга қарши ўтказган учрашуви нимчорак финалнинг энг кескин ва муросасиз беллашуви бўлди. Унда Истомин 7:5, 7:5 ҳисобида ғалаба қилди.

Ярим финал йўлланмаси учун бўладиган кейинги баҳсда Денис Истомин биринчи рақамда сараланган буюк британиялик Энди Маррейга қарши кортга чиқади.
Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг мукофот фонди 436 минг АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG