Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:58

Ozodlik ONLINE: Қанча солиқ тўлайсиз?


Таниқли француз актёри Жерар Депардьенинг Францияда бадавлат фуқаролар учун солиқлар оширилишига норозилик ўлароқ, Россия фуқаролигини олгани ўтган ҳафтанинг шов-шувли воқеаси бўлди. Ҳукуматнинг солиқларни ошириш режалари туфайли Францияни тарк этган миллионеру миллиардерлар талайгина. Аммо оғир иқтисодий шароитда давлатимизга ёрдам беришимиз керак деб ҳисоблайдиган бойлар ҳам йўқ эмас.

Солиқлардан қочиб, ўз мамлакатларини тарк этадиганлар сони диктаторлардан қочадиганлардан кам эмас. Ўтган аср бошида яшаган америкалик таниқли ҳуқуқшунос Жеймс Нюмен шундай деган.

Аммо давлатингизда солиқлар юқори бўла туриб, “диктатура” режими ҳукмрон бўлса, қочганлар сони қанча бўлади?

Ўтган ҳафта Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси ва “PricewaterhouseCoopers” аудиторлик компанияси дунё давлатларида солиқ тўлаш бўйича вазиятни таҳлил қилиб, Ўзбекстонни солиқлар умумий даражаси энг юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритди.



Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларидан Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатлари ичида энг кўп миқдорда солиқ ундириб олади. Минтақа давлатлари орасида Қозоғистонда солиқ қиймати энг кам деб топилди.

Ўзбекистон солиқ миқдори энг юқори бўлган мамлакат сифатида 185 давлат ичида 161-ўринни эгаллаган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:33:09 0:00
Бевосита линк

“Солиқ тўлови 2013” номли ҳисоботда Малдив ороллари, Қатар, Ҳонконг, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Ирландия, Саудия Арабистони, Уммон, Янги Зеландия ва Кирибати солиқ тўлови энг яхши йўлга қўйилган давлатлар деб тан олинган.

Бу кўрсаткич Европа Иттифоқида ўртача 44,5 фоизни ташкил этади. АҚШда ширкатларга солинган умумий солиқ ставкаси 46,3 фоиздир.

Ўзига тўқ Скандинавия давлатларида солиқлар юқорилиги кўпчиликка маълум. Бойлар учун солиқлар қийматини ошириш йўлидан Америка Қўшма Штатлари ҳам бормоқда.

Бу борада сиз нима деб ўйлайсиз?

Ўзингиз тўлаётган солиқларни юқори деб ҳисоблайсизми?

Ўзбекистон бойлари солиқларини оширган бўлармидингиз?

Ўзбекистон солиқ тизимига ишончингиз қандай?

Душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган Ozodlik ONLINE жонли интерактив дастуримизда сизнинг бу ва бошқа саволлар атрофидаги фикрингизни эшитмоқчимиз.

Муштарий ва тингловчиларимиз орасида Ўзбекистон солиқ тизимида ишлаётган ёки ишлаган мулозимлар бўлса, илтимос Сиз ҳам дастуримизда иштирок этинг. Ўзбекистон солиқ тизими билан яқиндан таниш тадбиркорлар ва ҳамма – ҳамма Ozodlik ONLINE гурунгига марҳамат!


OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.






OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG