Линклар

Жума куни Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонлик фуқарони отиб қўйди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими 5 январ куни маълум қилди.

Ўзбек чегарачиларининг иддаосича, қирғизистонлик фуқаро контрабанда юкини олиб ўтиш мақсадида давлат чегарасидан ноқонуний равишда ўтган.

Исми очиқланмаётган мақтулнинг жасади жума оқшомида унинг қариндошларига топширилган. Улардан ўзбек чегарачиларига эътироз йўқлиги ҳақида тилхат олингани айтилмоқда.

Бу ўзбек чегарачилари томонидан қуролсиз қирғизистонликларга нисбатан биринчи марта ўқотар қурол қўлланилиши эмаслигини таъкидлаган Қирғизистон Чегара хизмати ҳозирда мазкур нохуш ҳодиса юзасидан Ўзбекистон томони билан биргаликда текширув олиб бориш учун чоралар кўрилаётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG