Линклар

logo-print
Янги йилдан бошлаб Ўзбекистонда чиқувчи бир қатор газеталарнинг нархи ошди. Бу ҳақда Газета.уз сайти хабар қилади.

Хусусан, республика миқёсида чиқадиган «Халқ сўзи» газетаси 1 январдан бошлаб пойтахт дўконларида 400 сўмдан, «Правда Востока» эса 450 сўмдан сотилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимиятига қарашли «Тошкент ҳақиқати» газетасининг нархи эндиликда 750 сўмни ташкил қилади. Нарх ошгунига қадар бу газета 650 сўмдан сотилган.

«Ўзбекистон ёшлари» ва «Туркистон» газеталари янги йил бошидан 650 сўмдан сотилмоқда. Аввал бу газеталарнинг нархи 450 сўм эди.

Олдин 750 сўмга сотиб олиш мумкин бўлган «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси нархи эса 1 январдан 950 сўмга чиққан.

Хабар қилинишича, спорт янгиликларини берадиган ҳамда мамлакатда фаолият юритаётган айрим партияларнинг нашри бўлган газеталарнинг ҳам нархи ошган. Бошқа ҳафтаномаларнинг баҳоси ўзгармай қолган. «Маҳалла» ва «Ўзбекистон янгиликлари» каби нашрлар нархи эса, аксинча, бироз арзонлагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG