Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ҳайдовчилар жарима пулини кассага тўлайдиган бўлди


Ўзбекистонда ҳайдовчилар жаримани фақат кассага тўлаши ҳақидаги қонунчилик нормаси 4 январдан кучга кирди.

2012 йил 29 декабрда Ўзбекистон президенти имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексни ҳам ўз ичига олган.

Мазкур кодекснинг тузатилган вариантидан йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нақд пулда жарима тўлаш ҳақидаги банд олиб ташланган.

Шу кунга қадар йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчилар эътироз билдирмаса, бир ойлик энг ким иш ҳақидан кам бўлган жаримани нақд пулда инспекторга тўлашига рухсат берилган эди.

Янги тартибга мувофиқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси инспекторлари энди фақат пиёдалардан нақд пулда жарима олишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG