Линклар

Ўзбекистонда ўтган йилнинг декабр ойи бошида жазо муддатига яна уч йил қўшиб берилган сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг апелляция тартибидаги аризаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси маълумот тарқатди.

Маълум бўлишича, 3 январ куни Мурод Жўраевнинг аризасини кўриб чиққан Тошкент вилоят суди унга рад жавобини берган.

Қамоқдан чиқишига саноқли кунлар қолганда қамоқ муддатига яна 3 йилдан кўпроқ муҳлат қўшиб берилган Мурод Жўраев даставвал 1995 йил май ойида қамалганди. Шундан кейин турли важлар билан унинг қамоқ муддати тўрт маротаба - 2004, 2006, 2009 ва 2012 йилларда чўздирилган.
XS
SM
MD
LG