Линклар

Қозоғистонга қулликка бериб юборилган акаси ва укасининг ҳуқуқий ҳимояси ортидан тамагирликда айбланиб, 7 йилга қамалган чирчиқлик Гулноза Йўлдошева 4 январ куни амнистия акти асосида муддатидан аввал озодликка чиқарилди.


Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳрида истиқомат қилувчи 26 ёшли журналист Гулноза Йўлдошева амнистия акти асосида 7 ойлик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган хабарда айтилишича, журналист 2012 йилнинг 11 апрелида Чиноз тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 100 минг сўм миқдоридаги маблағни тамагирлик йўли билан ўзлаштирганликда айбланиб, қўлга олинган.

Қозоғистонга иш излаб кетган акаси ва укасининг қозоғистонликлар томонидан қулликка олингани ва бунда ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳам қўли борлигини тахмин қилган Гулноза Йўлдошева Чиноз тумани ҳуқуқ-тартибот идораларига кўп марта мурожаат қилган.

Гулноза Йўлдошева иддаосича, унинг мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган ва Чиноз тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари расмийларининг қўли бўлган бу жиноят айрим мутасадди шахсларнинг аралашуви билан бости-бости қилинган.

- Уларнинг ўрнига мен қамоққа кириб кетдим. Мен ҳозиргача ҳам ўзимни айбдор, деб ҳисобламайман. Мен ўзим ва укаларим ҳуқуқлари тикланиши учун курашни давом эттираман ва бу ёғига президент Ислом Каримов билан учрашувни талаб қиламан,- дейди Гулноза Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Қуйида журналист ва оиласи ҳимояси йўлида ҳуқуқ ҳимоячисига айланган Гулноза Йўлдошева билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG