Линклар

logo-print

Обама Республикачини АҚШ Мудофаа вазири лавозимига номзод қилиб кўрсатмоқчи


Республикачи собиқ сенатор Чак Хагел.

Республикачи собиқ сенатор Чак Хагел.

АҚШ Президенти Барак Обама Республикачи собиқ сенатор Чак Ҳэйгелни Мудофаа вазири лавозмига номзод этиб кўрсатиши кутилмоқда.

Юқори лавозимли расмийларга таяниб, ахборот агентликларининг хабар қилишича, Обама Ҳэйгел номзоди ҳақида бир қарорга келган ва уни душанба куни эълон қилади.

Бироқ Оқ Уй душанба кунига Обаманинг расмий учрашувлар белгиланмаганини маълум қилди.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Барак Обама 20 январ куни иккинчи президентлик муддатини бошлаганидан кейин истеъфога чиқишини айтган.

Вьетнам уруши ветерани бўлган 66 яшар Ҳэйгел Исроилни танқид қилгани ва Эрон билан мулоқот ўрнатиш уринишини қўллаб-қувватлагани билан танилган.

Конгрессдаги Республикачилар Обаманинг танловидан норози эканиликларини билдирган. Бу Ҳэйгелнинг номзоди Сенатда тасдиқланиши қийин кечишини англатади.

АҚШда вазир лавозимига кўрсатилган барча номзодлар Сенат томонидан тасдиқланиши шарт.
XS
SM
MD
LG