Линклар

logo-print

Истанбул, Мадрид ва Токио 2020 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишга даъвогарлик қилмоқда


2020 йилда бўладиган Ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун Истанбул, Мадрид ва Токио шаҳарлари душанба куни Халқаро Олимпия Қўмитасига ариза топширди.

Юзлаб саҳифадан иборат ҳужжатларда мусобақалар қаерда ўтказилиши, бюджет, хавфсизлик, меҳмонхоналар ва бошқа жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

Халқаро Олимпия Қўмитасининг махсус комиссияси шароитни ўрганиш учун март ойида даъвогар учта шаҳарга сафар қилади.

Қароргоҳи Швейцариянинг Лозанна шаҳрида жойлашган Халқаро Олимпия қўмитаси 2020 йилги Олимпиадага қайси шаҳар мезбон бўлишини жорий йил 7 сентябр куни Буэнос Айрес шаҳрида яширин овоз бериш орқали аниқлайди.

Охирги Ёзги Олимпиада ўйинлари 2012 йилда Лондон шаҳрида ўтказилди.

2016 йилги Олимпиада Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG