Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:29

Янги йил кунлари Москвада муҳожирлар билан боғлиқ жиноятлар сони кўпайди


Россияда давом этаётган Янги йил таътили пайтида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ қатор жиноятлар содир этилди.


“Муҳожир болани белкурак билан урди”

Москванинг Жануби-ғарбий округидаги Изюминская кўчасида жойлашган 2008-сонли ўрта мактабда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири қор ўйнаётган 12 яшар болага оғир тан жароҳати етказди.

Бу ҳодиса тафсилотларини Озодликка сўзлаб берган Москва шаҳри Жануби-ғарбий округ полицияси бўлими вакили Юлия Аносовага кўра, ҳодиса пойтахтнинг Жанубий Бутово туманида 6 январ куни кечки соат 17:00 ларда содир бўлган.

- Бу шахс нима иш билан шуғулланиб юрганини ҳозирча айтиш қийин, лекин шу мактабда қоровуллик қилиб келган экан. У Россия фуқароси эмас, мамлакат ҳудудида қонуний қайддан ўтмаган. Ўзбекистон Репсубликасидан экан, 1977 йилда туғилган. Болалар қор отиб унинг юзига тегибди. Шунда қоровул болларнинг орқасидан қувиб борган ва қор курагични отган. Белкурак болалардан биринг бошига теккан,- дея маълум қилди Юлия Аносова.



Тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган 6 синф ўқувчисининг пастки жоғи сингани ва мия чайқалиши қайд қилинган. Полиция вакили шифохонадан келган телефонограмма асосида 7 январ куни Жануби-ғарбий округ тезкор-қидирув гуруҳи танишларидан бириникида яшириниб ётган 34 ёшли ўзбекистонликни ҳибсга олганини билдирди.

Жанубий Бутово тумани Ички ишлар бошқармаси бўлимида сақланаётган муҳожирга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 112-моддаси (қасддан ўрта оғирликдаги тан жароҳати етказиш) асосида жиноий иш қўзғатилиши кутилмоқда.

“Ўзбекистонлик ўз дўстини маст ҳолатда пичоқлади”

Айни пайтда, Москва полицияси вакили Юлия Аносова Россияда давом этаётган Янги Йил байрамлари даврида маст ҳолатда бўлган муҳожирлар томонидан кўплаб жиноят ва қонунбузарликлар содир этилганини эътироф қилди.

2013 йил 1 январ куни Жанубий Бутово тумани полицияси маст ҳолатда бўлган 37 ёшли ўзбекистонликнинг ҳаётини сақлаб қолишди, акс ҳолда кириб янги йил байрами ўз ҳамюртлари томонидан пичоқланган ўзбек муҳожири учун охиргиси бўлиши мумкин эди, дея давом этади Юлия Аносова.

- Маст ҳолатда бўлган икки киши ўзининг танишига пичоқ урган. Уни автомобилга солиб қаергадир олиб чиқиб кетишмоқчи бўлган. Бироқ жанжалнинг тасодифан гувоҳи бўлган маҳаллий фуқаролар полиция бўлимига ҳодиса тўғрисида хабар берган. “ДЭУ-Нексия” автомобили жиноят жойидан узоқ бўлмаган жойда патрул томонидан тўхтатилган. Машинанинг орқа ўриндиғида юрак қисмига пичоқ урилган Ўзбекистон фуқароси аниқланган. Зудлик билан чақирилган тез ёрдам машинаси унга зарурий муолажа кўрсатиб шифохонага олиб кетди. У ерда унга операция қилинди, ҳозирда жабрланганнинг ҳаёти хавф остида эмас,- деди Озодлик билан суҳбатда Юлия Аносова.

Исми ошкор этилмаётган ўзбекистонлик Москванинг 7-клиник шифохонасида қолмоқда.

Терговчилардан олинган маълумотга кўра, Жанубий Бутово тумани Ички ишлар бошқармасида сақланаётган 37 ёшли айбланувчи Янги йил арафасида ўз дўсти билан жанжаллашиб қолгани, маст ҳолатда бўлгани сабабли иккинланмасдан дўстининг кўкрагига пичоқ санчганини гапириб берган.

Бу шахсга нисбатан ҳам Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 111-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) асосида жиноий иш қўзғатилган.

Айни пайтда, Москва полицияси Ленинградская шоссесидаги "Метрополис" савдо марказида 2 январ куни кечки пайт беш нафар қўриқчини калтаклаб ва пичоқлаб кетган шахсларни қидирмоқда.

Аниқланишича, олдинроқ "Метрополис" хавфсизлик хизмати ходими унга шубҳали туюлган осиёликдан савдо залини тарк этишни талаб қилган ва уни чиқариб юборган.

Қўриқчиларнинг ҳаракатларидан норози бўлган ва, айрим маълумотларга кўра, "ўзбеклардан" эканлиги айтилаётган бу шахс бир неча шериги билан савдо марказига қайтиб келган ва сменадан чиқиб кетаётган ходимларга ташланган ва уларни пичоқлаб кетган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:37 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG