Линклар

Ўзбекистон футбол федерациясига ФИФАнинг "Фейр плей" соврини топширилди


Ўзбекистон футбол федерацияси 2012 йил якунларига кўра ФИФАнинг ҳалол ўйин учун бериладиган “Фейр Плей” совринини қўлга киритди.

Нуфузли совринни 7 январ куни Швецариянинг Цюрих шаҳрида ўтган ФИФА гала-тадбирида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов қабул қилиб олди.

“Фейр плей” соврини учун номзодларнинг якуний рўйхатида Гватемала футбол федерацияси ҳамда Туркиянинг “Эскишеҳирспор” футбол клуби ўрин олган эди.

Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари ва клубларининг ҳалол ўйин кўрсатишда энг юқори баллар тўплагани учун ЎФФ 2012 йил якунларига кўра Осиё футбол конфедерацияси томонидан ҳам “Фейр Плей” соврини билан тақдирланган эди.
XS
SM
MD
LG