Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхда одамлар гаровга олинганини бирга ўрганади


Қирғизистон ва Ўзбекистон расмийлари Қирғизистон жанубидаги Боткен вилоятида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх туманида одамлар гаровга олингани воқеаси бўйича биргаликда текширув ўтказишга келишиб олди.

Ўзбек ва қирғиз чегара хизмати расмийлари душанба куни кечқурун Сўхда ўтказилган музокараларда келишувга эришган.

Сўзлашувда Қирғизистоннинг Боткен ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти раҳбарлари ҳам қатнашган.


Қирғизистонлик чегарачилар "Чорбоғ" заставасига электр ўтказиш учун симёғочлар ўрнатаётганидан норози бўлган маҳаллий аҳолига якшанба куни ўт очгани оқибатида Ўзбекистоннинг беш фуқароси яраланган ва касалхонага ётқизилган.

Воқеада қирғиз полициясининг бир ходими калтакланган. Сўхликлар ўттиз нафар Қирғизистон фуқаросини гаровга олган.

Душанба куни кечгача гаровдаги одамларнинг ҳаммаси қўйиб юборилган.
XS
SM
MD
LG