Линклар

Омонулла Юнусов Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари этиб тайинланди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 7 январ кунги қарори билан Омонулла Юнусовни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори этиб тайинлади.

12news.uz Интернет нашри хабарига кўра, Юнусов 2005 йилдан бери “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош директори бўлиб ишлаган.

Ундан олдин Юнусов ташкилот Бош директори ўринбосари бўлган.

2005 йилдан бери Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига раҳбарлик қилиб келган Бобур Алимов 2012 йил декабр ойи охирида ишдан олинган эди. Унинг ишдан кетиши соғлиғи туфайли экани айтилган.

Бобур Алимов Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари бўлишидан олдин Омонулла Юнусов каби “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси раҳбари бўлган.
XS
SM
MD
LG