Линклар

Тошкентда Sayyod.uz ҳимоясига намойиш ўтказилди


Сардор Комилов ўзини қўллаб-қувватлаб, ўтказилган намойиш кутилмаганда уюштирилганини айтади.

Сардор Комилов ўзини қўллаб-қувватлаб, ўтказилган намойиш кутилмаганда уюштирилганини айтади.

4 январ куни 20 дан ортиқ ëш йигит-қизлар қўлларида плакатлар билан Sayyod.uz нашрининг эгаси Сардор Комиловнинг уйи олдига келишди.


Жиноят иши кетишимга охирги туртки бўлганди...
“Sayyod.uz нашри билан боғлиқ жиноят иши мени Интернетни тарк қилишга ундаган омил бўлди”, дея ëзди Сардор Комилов ўз нашрида.

Озодлик бу жиноят иши тафсилотларини сўраб Sayyod.uz нашри эгаси 34 яшар журналист Сардор Комиловга мурожаат қилди.

Тергов сири бўлгани боис барча тафсилотларни очиқламаган Сардор Комилов баъзи маълумотларни Озодлик билан баҳам кўрди.

- Ҳукм чиқмагунча бу ҳақда ошкор қилиб бўлмайди. Фақат айтадиган нарсам, исмларини келтирмаган ҳолда шу шоу бизнесга алоқадор хонанда, унинг продюсери билан боғлиқ жиноят иши. Хонандадан пулини олиб бизларнинг сайтимизни подставит қилган. Ҳозир аниқ нималарни айта олмайман, катта суммага туширган. Сайтимиз бу ерда катта рол ўйнаган уларнинг важларига дейдими. Исползоват қилганда. Ўзининг хонандасини катта пулга туширганда менинг номим орқали. Мана бу ишингни мана Сайëд қилиб бераяпти деб.

Озодлик: Сайëд номи билан боғлиқ жиноят иши қачон очилган тахминан?

- Бу тўғрисида мен ноябрда билиб қолдим ўша хонанда билан учрашганда. Гаплашиб туриб менга бир нарса айтдида оғзидан чиқиб кетди. Яхши ëнимда гувоҳлар бор эди. Кейин мен ўзим таклиф қилдим заявление ëзишни. Бориб ариза топширишни мен таклиф қилдим. У хонанда “Сардор ака, сизнинг ўзингизга, просто сиз менга ëмонлик қилмагансиз. Мана энди ҳақиқатни билиб турибман. Лекин сизга ҳам минус бўладику. Ҳамма ëқда Сайëд дейилганку. Катта суммаю” деди. 50 мингга яқин доллар. Қисим-қисимлаб олинган. Тиллалар ҳам бор у ерда. Жиноят иши тугасин, ҳукм чиқсин. Мен мажбур бўламан бу тўғрисида сайтга ëзишга. Ана ўшанда билиб оласизлар, ҳайрон қоласизлар нима бўлганига. Ноябр ойларида билинди. Декабрда жиноий иш қўзғатилди. Ҳозир тергов кетаяпти. Куни кеча мен ҳам бориб келдим. Тергов сири бу. Қаерда бўлаëтганини айта олмайман, дея билдирди Сардор Комилов.

Sayyod.uz ëпилиши билан боғлиқ xавотирлар

Озодлик билан суҳбатда Сардор Комилов Интернет фаолиятини тарк қилишга ундаган омиллар ҳақида тўхталди.

- Масалан, қўшиқчи Абдулазиз Каримовнинг Озодликка берган интервюсига муносабат билдирганимдан кейин РОВДга чақириб сўроқ қилишди. Бунақа таҳдидлар кунора бўлади. Яна бир омил ëлғизлик. Ижодий жамоам йўқ. Ўзим видеога оламан, ўзим ёзаман, расмга тушираман, фотошоп қиламан, сайтга қўяман. Лекин техник ёрдамчиларим бор. Лекин улар доим ўзгариб туради. Сабаби, кўпчилик фидойиликни ёқтирмайди. Қолаверса яқинда уйландим. Олдин фақат интернетда яшар эдим, шахсий ҳаëтим йўқ эди. Энди оилам бор, дейди Сардор Комилов.

Суҳбат давомида Сардор Комилов уни қўллаб-қувватлаб, ўтказилган намойиш кутилмаганда юз берганини айтди.

- Намойиш мен учун кутилмаган бўлди. Ҳозирча намойишчилар истаги ва мухлислар мактубларидаги илтимосларга кўра Sayyod.uz фаолияти давом этади.
Аммо бу қатъий қарор эмас, дейди Сардор Комилов.

Sayyod.uz ҳақида

Sayyod.uz Ўзбекистондаги шоу-бизнес мавзусига бағишланган ëшлар орасида машҳур веб-саҳифалардан биридир.

Ўзбекистондаги UZ доменини мувофиқлаштирувчи УЗИНФОКОМ ташкилоти мулозими Нозим Далиевга кўра, 2011 йил давомида Sayyod.uz нашрига ҳар ойда 26 минг 829 зиëратчи кирган.

Мулозимга кўра, бир кун олдин Sayyod.uz нашрига 2789 муштарий кирган.

- Солиштириш учун Ўзбекистондаги Муви.Уз видеопорталига ойига 31 минг киши киришини айтиб қўйишим керак. Муви.Уз Ўзбекистонда энг кўп муштарий кирадиган нашрдир, дейди Нозим Далиев.

Айни пайтда Sayyod.Uz нашри эгаси Сардор Комилов ўзбек мулозими айтган рақамларнинг нотўғри эканлигини айтиб¸ бизга ўз сайтига кириш борасидаги маълумотномани юборди.

Бу маълумотномага кўра¸ 7 январ куни сайтга 6125 зиëратчи кирган. Сайтга клик қилганлар сони эса бир кунда 26770 рақамини ташкил қилган.

Sayyod.uz асосчиси Сардор Комилов 1978 йил Тошкентда туғилган.

Сардор Комилов "Даракчи" газетасида ишлаб шоу-бизнес борасида туркум мақолалар эълон қилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG