Линклар

logo-print

Ўзбекистон футбол федерацияси "Fair Play" мукофоти билан тақдирланди


Сўнгги футбол мавсумида ўзбекистонлик ўсмирлар терма жамоаси мамлакат тарихида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Сўнгги футбол мавсумида ўзбекистонлик ўсмирлар терма жамоаси мамлакат тарихида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Ўзбекистон футбол федерацияси илк бор ФИФАнинг "Fair Play", яъни "Ҳалол ўйин учун" мукофотини қўлга киритди.


Халқаро футбол уюшмалари федерацияси - ФИФА Ўзбекистонни ўтган йилги мавсумда кўрсатган "ҳалол ўйини" учун тақдирлади.

7 январ куни Цюрихда бўлиб ўтган маросимда "Ҳалол ўйин учун" мукофотини Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов қабул қилиб олди.

Халқаро футбол федерацияси матбуот вакили Фредерик Виниа, Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистон Футбол Федерациясига "Ҳалол ўйин учун" мукофоти берилиши ўзбек футболи учун катта эътироф эканини айтди.

- Рақибларига қарши ҳалол ўйин кўрсатиш, дўстона ва эхтиром билан муносабатда бўлиш ва интизомга риоя этиш каби мезонлар эътиборга олинган холда, бу сафар Ўзбекистон федерациясини шу мукофотга лойиқ деб топдик,- деди ФИФА вакили.

ФИФАнинг "Fair Play" совринига Ўзбекистон билан бирга Гватемала футбол федерацияси ва Туркиянинг "Эскишаҳарспор" футбол жамоалари ҳам даъвогарлик қилишаётганди.

Эслатиш жоиз, Ўзбекистон футбол федерацияси ўтган йил якунларига кўра Осиё футбол конфедерацияси томонидан ҳам "Ҳалол ўйин учун" мукофотига лойиқ деб топилганди.

Ўтган йили Япония футбол федерацияси "Ҳалол ўйин учун" мукофотини олган эди.

Сўнгги футбол мавсумида ўзбекистонлик ўсмирлар терма жамоаси мамлакат тарихида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз тарихида иккинчи бор Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 2014 йилда Бразилияда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқиш имконини ҳам сақлаб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG