Линклар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Алишер Шарафутдинов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани хабар қилинди. Мамлакат президентининг бу ҳақдаги қарори, норасмий манбага кўра, 8 январ куни имзоланган.

Озодлик боғланган Ўзбекистон расмийлари бу хабарни тасдиқламади, айни пайтда уни инкор ҳам қилмади.

Бош прокурор ўринбосарининг ишдан олингани тўғрисида хабар тарқатган Ўзметроном сайтига кўра, Шарафутдиновнинг ишдан бўшатилиши сабаблари маълум эмас.

Бош прокуратуранинг расмий сайтида Алишер Шарафутдинов Бош прокурор ўринбосарлари рўйхатида турибди. Бироқ сайтдаги энг сўнгги материал 2012 йилнинг 20 декабрида жойлаштирилган.

Таниқли ўзбек мунаққиди Озод Шарафутдиновнинг ўғли Алишер Шарафутдинов республика Бош прокурорининг тергов бўйича ўринбосари лавозимига 2008 йилнинг апрелида тайинлангунига қадар мамлакат ички ишлар вазирининг тергов бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Генерал-майор Алишер Шарафутдинов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” унвони билан тақдирланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG