Линклар

Тошкент шаҳар Сергели туман жиноят ишлари бўйича суди қизларни Малайзияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатган Людмила Хванни 8 йил 6 ойга, Марина Тен, Лилия Истамова ва Малик Аҳмедовни 8 йилдан озодликдан маҳрум этди.

12news.uz агентлигининг туман суди раисига таяниб хабар беришича, Людмила Хван бир неча йил давомида қизларни фоҳишалик қилишлари учун Малайзияга жўнатиб турган ва ҳар бири учун камида 100 доллар олган.

Алданган қизлардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилганидан кейин жиноий гуруҳ қўлга тушган. Марина Тен ва Лилия Истамова Л. Хванга ёрдам беришдан ташқари қизларни Хитойга ҳам жўнатиб тургани маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG