Линклар

Сўх анклавида яшовчи 87 одам 5-7 январ кунлари мазкур ҳудудда тартибсизликлар юз бергани оқибатида чегара ёпилгани туфайли ўз уйларига қайта олишмаяпти.

Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи маълум қилди.
Маълумотда айтилишича, сўхликлар Фарғона вилоятининг Риштон туманида қолмоқда. Бу туман Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан чегарадош.

Маҳаллий ҳокимият уйларига қайта олмаётган сўхликларни вақтинча Топиволдиева номидаги санаторийга жойлаштирган. Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига кўра, уйларига қайта олмаётган сўхликлар озиқ-овқат билан таъминланмаган.
XS
SM
MD
LG