Линклар

logo-print
Венесуэла президенти Уго Чавес учинчи муддат президентликка сайлангани муносабати билан ўтадиган инагурация маросимида касаллиги туфайли иштирок эта олмайди.

Вэнесуэла парламенти спикери Диосдадо Кабелла сешанба куни депутатларга вице президент Николос Мадуродан олинган мактубни ўқиб берди. Мадуро ўз мактубида Чавесни саратон касалидан даволаётган кубалик шифокорлар даволаш жараёни 10 январда якунланмаслигини билдирганини маълум қилган.

Чавес ўтган ойда Кубада навбатдаги жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Уни қасамёдга келтириш маросими 10 январда ўтиши лозим эди.
XS
SM
MD
LG