Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:55

UFF "Fair Play" мукофотини олди


Ўзбекистон Футбол Федерацияси илк бор ФИФАнинг "Fair Play" яъни "Ҳалол ўйин учун" мукофотини қўлга киритди.

Цюрихда бўлиб ўтган кечаги маросимда "Ҳалол ўйин учун" мукофотини Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов қабул қилиб олди.

Халқаро футбол федерацияси матбуот вакили Фредерик Виниа Ўзбекистон Футбол Федерациясига "Ҳалол ўйин учун" мукофоти берилиши бу юксак эътироф эканини айтди.
-Рақибларига қарши ҳалол ўйин кўрсатиш, уларга нисбатан дўстона ва ҳурмат билан муносабатда бўлгани учун Ўзбекистон федерациясини бу йил шу мукофотга лойиқ деб топдик, - деди ФИФА вакили.

ФИФАнинг "Fair Play" совринига бу йил Гватемала Футбол Федерацияси ва Туркиянинг "Эскишеҳирспор" футбол жамоалари ҳам даъвогарлик қилишаётганди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2012 йил якунларига кўра Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ҳам худди шундай мукофотга лойиқ деб топилганди.

Ўтган йили Япония фудбол федерацияси "Ҳалол ўйин учун" мукофотини олган эди.
XS
SM
MD
LG