Линклар

“Газпром” Ўзбекистон билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувни имзоламоқчи


Россиянинг “Газпром” ширкати Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Устюртдаги Жел конида қазиб олинган газни тақсимлаш тўғрисидаги келишувни имзолашга тайёргарлик кўраяпти.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги “Газпром” ширкатининг хориждаги лойиҳалар оператори Gazprom EP International вакилларидан бирига таяниб хабар берди.

Аввалроқ Жел конида 10 миллиард куб метрдан зиёд газ заҳираси мавжудлиги хабар қилинган эди.

РИА Новости хабарига кўра, Жел конини ўзлаштириш учун ажратилажак инвестициялар ҳажми дастлабки босқичда 50 миллион АҚШ долларини ташкил этиши мумкин.

“Газпром” 2004 йилда Устюртда “Шоҳпахта” конида ҳам табиий газ қазиб чиқаришни бошлаган эди.

Ширкат ўтган йил охирига қадар Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш ҳажмини ундан аввалги йилга нисбатан 1,5 баробарига ошириб, газ қазиб олишни йилига 300 миллион куб метргача етказишини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG